MIL77 тажриба препарати 25 ёшли британиялик ҳарбий ҳамширани дунёда илк марта Эбола безгагидан тўлиқ даволаш имконини берди, деб хабар қилмоқда «РБК».
Қайд этилишича, Анна Кросс февраль ойида Ғарбий Африкада Эболадан жабрланганларга ёрдам кўрсатиш чоғида касалликни юқтириб олган. У Буюк Британияга қайтарилиб, Лондондаги Қироллик шифохонасида муваффақиятли даволанган.
Ҳамшира тажриба препаратини синаб кўришни ўзи истаган, у MIL77 қўлланган дунёдаги илк инсон бўлди. Ушбу дори Хитойда ишлаб чиқарилади.
Изоҳ (0)