27-28 апрель кунлари «Ўзэкспомарказ» кўргазмалар залида навбатдаги «Хордиқ олами» Халқаро ўзбек сайёҳлик кўргазмаси ташкил этилади, деб хабар бермоқда «Uz24.uz» UzReport ахборотига таяниб.
Кўргазма доирасида «Ипак йўли таъми» миллий таомлар фестивали бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистоннинг энг яхши ошпазлари томонидан тайёрланган ўзбек миллий таомлари намойиш этилади. Асосий эътибор паловга берилиб, кўргазма иштирокчилари ва меҳмонлар турли вилоятларга хос палов таъмини татиб кўриш имконига эга бўлади.
Ҳозирда «Хордиқ олами» кўргазмасида иштирок этиш учун Озарбайжон, Туркия, Вьетнам каби давлатлардан аризалар келиб тушган. Бундан ташқари, Ўзбекистондаги меҳмонхоналар, сайёҳлик компаниялари, соғломлаштириш марказлари ва санаториялардан ҳам қатнашиш истаги билдирилган.
Кўргазма мобайнида миллий ва хорижий компаниялар тақдимоти, илмий-амалий анжуман ўтказилиши режалаштирилган.
Изоҳ (0)