Франция жанубида Airbus А320 самолёти ҳалокатга учрагач Airbus компаниясининг Париж фонд биржасидаги акциялари нархи арзонлашди, деб хабар бермоқда «Le Figaro». Ҳалокатдан кейин акциялар нархи 1,77 фоизга пасайиб, 58,94 еврогача арзонлашган.
Шунингдек, Германиянинг Lufthansa авиакомпанияси акциялари ҳам 2,20 фоизга пасайиб, 13,25 еврогача арзонлашган. Ҳалокатга учраган самолёт айнан Lufthansa’нинг шўбаси бўлмиш Germanwings авиакомпаниясига тегишли эди.
Эслатиб ўтамиз, Франция президенти Франсуа Олланд Airbus А320 самолёти ҳалокати оқибатида бортдаги 142 йўловчи ва 6 нафар экипаж аъзоларининг барчаси ҳалок бўлганини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)