Рус тилининг Қирғизистон Конституциясидаги расмий тил мақомини бекор қилиш таклиф этилди. Бу ҳақда Давлат тили бўйича миллий комиссия раҳбари Эгемберди Эрматов маълум қилди, деб хабар бермоқда «24.kg».
Унинг сўзларига кўра, ҳозир Қирғизистонда 2020 йилгача Конституцияга ўзгартириш киритиш бўйича мораторий амал қилмоқда. Бироқ кўплаб олимлар тил сиёсатига ўзгартириш киритиб, рус тилидан расмий тил маоқмини олиб ташлашни талаб қиляпти.
Эрматовнинг таъкидлашича, давлат органларига рус тилининг расмий мақомини баҳона қилиб давлат ҳужжатларини қирғиз тилида юритмаяпти. Шунга қарамай, Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар, Маданият вазирликлари ҳужжатларни давлат тилига ўтказишга улгурган.
Изоҳ (0)