АҚШ ҳукумати Яман ҳудудида бўлиб турган юздан ортиқ махсус кучлар ҳарбий хизматчиларини олиб чиқиб кетишга қарор қилди, деб хабар бермоқда CNN.
Бу қарор мамлакатдаги хавфсизлик билан боғлиқ вазият кескин ёмонлашгани туфайли қабул қилинган. АҚШ махсус кучлари Яман жанубидаги Ал Анад ҳарбий базасида жойлашиб турибди. Сўнгги 100 га яқин жангчи эвакуация қилингач, Яманда АҚШнинг бирорта ҳарбий хизматчиси қолмайди.
Эслатиб ўтамиз, Яман пойтахти Сана шаҳридаги иккита масжидда жангарилар ўзини портлатиши оқибатида 137 киши ҳалок бўлган, ушбу терактлар учун жавобгарликни ИШИД ўз бўйнига олган эди.
Изоҳ (0)