Нью-Йоркнинг Бруклин мавзесида жойлашган асосан яҳудийлар яшайдиган Мидвуд ҳудудидаги турар-жой биноларидан бирида келиб чиққан ёнғин оқибатида етти нафар бола ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Reuters.
Ҳалок бўлган болаларнинг барчаси бир оила вакиллари бўлгани тахмин қилинмоқда. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, ёнаётган уйда 5 ёшдан 15 ёшгача бўлган болалар қамалиб қолган.
Уларнинг онаси ёнғиндан ўзини қутқариш мақсадида деразадан сакраган. 45 ёшли аёл ва унинг 14 ёшли қизи оғир аҳволда шифохонага ётқизилган. Ёнғинни ўчиришда 100 дан ортиқ ўт ўчирувчи қатнашган.
Изоҳ (0)