Америкалик таниқли фокусчи Дэвид Копперфилднинг Нью-Йоркдаги Манхеттен мавзеси марказида жойлашган осмонўпар бинодаги тўрт даражали пентхауси томидаги бассейннинг қувури ёрилиб кетди, деб хабар бермоқда «Эхо Москви».
Копперфилднинг уйи Нью-Йорк Марказий боғи яқинида жойлашган 57 қаватли бинонинг охирги қаватларини эгаллаган. Қувурдаги носозлик туфайли сув пастдаги 30 та қаватгача тушган. Жабрланувчилар таниқли қўшниларини судга бериш нияти бор ёки йўқлиги ҳозирча маълум эмас.
Қайд этилишича, 18 хонадан иборат ушбу уйни Копперфилд 1997 йилда 8 миллион доллар эвазига сотиб олган.
Изоҳ (0)