17 март куни 17:25 да Тошкент ҳалқа автомобиль йўлидаги «Чилонзор буюм бозори» яқинида 86-йўналиш бўйича ҳаракатланадиган Mercedes-Benz Conecto Low Floor автобуси ёниб кетди, дея хабар бермоқда «Газета.uz» «Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик компаниясига таяниб.
Автобус ҳайдовчиси барча йўловчиларни тушириб, мотор бўлимидаги ёнғинни ўтўчиргич ёрдамида бартараф этиш бўйича чоралар кўрган.
Воқеа жойига етиб келган ёнғин хавфсизлиги ходимлари оловни ўчирган. Ёнғин натижасида ҳеч ким зарар кўрмаган.
Айни пайтда автобуснинг ёниши сабаблари ўрганилмоқда.
Изоҳ (0)