Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида аёлларнинг тилла тақинчоқларини юлиб олиб қочиш ҳолатлари кўпайиб кетгач, шаҳар ИИБ раҳбарияти ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жиноят қидирув хизматлари олдига талончиликлар ким томонидан амалга оширилаётганини аниқлаб, айбдорларни қўлга олиш вазифасини қўйди. Бу ҳақда «Постда» нашри хабар беради.
1-шаҳар ЖҚ ва УЖҚКБ тезкор вакили бўлган майор томонидан олиб борилган ҳаракатлар ва гувоҳлар кўрсатмалари натижасида талончи «ов» вақтида қўлга олинди. Майорнинг таъкидлашича, айни байрам арафасида 4 нафар аёлнинг қулоғидаги зираги ва бўйнидаги қимматбаҳо занжирлари юлиб кетилган.
Изоҳ (0)