Қозоғистон Марказий сайлов комиссияси Қозоғистон президенти учун сайловда 14 нафар номзод илгари сурилганини маълум қилди, деб хабар бермоқда «РБК».
Икки нафар номзод ҳали 40 ёшга тўлмагани учун рад этилган. Яна икки номзод қозоқ тили имтиҳонидан ўта олмаган. Президент Нурсултон Назрбоев эса ҳозирча сайловда иштирок этиш бўйича қарор қилмаганини қайд этган.
Эслатиб ўтамиз, 2016 йилда ўтказилиши керак бўлган Қозоғистон Президенти сайлови 14 февраль куни Қозоғистон Халқлари Ассамблеяси кенгаши берган таклифга биноан муддатидан олдин бўлиб ўтади. Сайлов 2015 йил 26 апрель куни бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)