Қўқонлик тадбиркорнинг уйига тунда икки номаълум шахс бостириб кириб, хонадон эгаларидан пул талаб қилди. Бу ҳақда «Постда» газетаси хабар бермоқда.
Оила аъзоларининг қаршилик кўрсатиши натижасида ниятига ета олмаган босқинчилар жуфтакни ростламоқчи бўлганида уй соҳиби улардан бирини ушлаб қолди. Ички ишлар идоралари ходимларининг тезкор ҳаракатлари натижасида иккинчи босқинчи ҳам қўлга олинди. Улар шу шаҳарда яшовчи фуқаролар эканлиги маълум бўлди.
Изоҳ (0)