Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон Халқ артисти Гулсанам Мамазоитова барча аёлларни ҳамда «Дарё» нашрининг аёл ижодкорларини 8 март − Халқаро хотин-қизлар байрами билан табриклади.

Фото: gulsanam.uz

Фото: gulsanam.uz

«Гўзаллик , вафо ва муҳаббат рамзи бўлган, ўзининг меҳрибонлиги, қалб саховати билан оилани тотув қиладиган , фарзандларимизни ўз она юртига севги ва садоқат туйғусини сингдирадиган ҳам аёлларимиздир. Фахр ва ифтихор билан, аёлларимиз ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, маънавий–маърифий жабҳаларда эркаклар билан тенг фаолият кўрсатиб, юрт тинчлиги, фаровонлиги ва равнақи йўлида ўз ҳиссалларини қўшмоқдалар, десам муболаға бўлмайди.

8 март Хотин-қизлар байрами билан барча нуроний онахонларимизни, опа–сингилларимизни самимий табриклайман. Аёлларимиз тинч ва фаровон юртда, садоқатли умр йўлдошлари билан бирга, баркамол фарзандлар қуршовида фароғатли ҳаёт кечиришларини тилайман. Шу билан бирга барчамиз учун севимли бўлган ‘Дарё’ нашри аёл ижодкорларини ва уларни оила аъзоларини бугунги байрам билан қутлайман. Байрамингиз муборак бўлсин азиз аёллар», − дейилади мактубда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Киевдаги бомбапаноҳларнинг 44 фоизи ёпиқ ёки яроқсиз экани маълум қилинди
Маҳаллий
Фарғонадаги тергов ҳибсхонасида маҳбусга тан жароҳати етказилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
Маҳаллий
Тошкентда пул эвазига ҳаж визаси ва квота олиб бермоқчи бўлганлар ушланди