АҚШ президентининг қароргоҳи – Оқ уй яқинида жойлашган эсдалик совғалар дўконида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда президентлар хавфсизлиги учун жавобгар Махфий хизмат вакили Браян Лири маълум қилди, деб хабар бермоқда «Эхо Москви».
Лирининг қўшимча қилишича, Махфий хизмат ходимлари Оқ уй яқинида тўхтаб турган автомобилни ҳам тинтимоқда. Бу машинага сапёр ит юборилган.
Ёнғин ва автомобиль тинтуви орасида боғлиқлик бор ёки йўқлиги ҳақида маълум қилинмаган.
Изоҳ (0)