Эдвард Сноуден Швейцариядан сиёсий бошпана сўраганини оммага маълум қилиб, бир пайтлар АҚШ Марказий разведка бошқармаси ходими сифатида яшаган Женевага қайтишни исташини маълум қилди, деб хабар бермоқда «РБК».
«Мен Швейцарияга қайтишни истардим. Бу ажойиб жой», − деди Сноуден журналистларнинг бошпана ҳақидаги саволларига жавоб бераркан.
Унинг сўзларига кўра, 21 та мамлакатга сиёсий бошпана сўраб мурожаат қилган, уларнинг аксарияти Марказий ва Ғарбий европада жойлашган мамлакатлардир. Бироқ улардан бирортаси ижобий жавоб бермаган. Сноуден бунда АҚШ президенти Барак Обама маъмуриятининг сиёсий аралашувини айблаган.
Изоҳ (0)