Ҳиндистоннинг Чандигар шаҳрида теннис бўйича «Фьючерс» туркумидаги соврин жамғармаси 10 минг АҚШ долларидан иборат турнирнинг асосий тўр баҳслари давом этмоқда, деб хабар беради «Olamsport.com».
Ушбу мусобақада Ўзбекистон шарафини Сарвар Икромов ҳимоя қилаётганди.
Сарвар биринчи босқичда ҳиндистонлик Анкит Сачдевани икки сетда ҳам бир хил 6:4 ҳисобида таслим этганди. Бироқ у чорак финалга чиқа олмади. Икромовнинг кичик жароҳати сабаб унинг рақиби – турнирнинг учинчи ракеткаси испаниялик Давид Перес курашсиз кейинги босқичга йўл олди.
Изоҳ (0)