2015 йилнинг 3–5 март кунлари Токио шаҳрида «Марказий Осиё + Япония» Мулоқотининг юқори мансабдор шахслари 9-Кенгаши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг расмий сайтида хабар берилди.
Кенгашда иштирок этган Ўзбекистон Республикаси делегацияси Япония Ташқи ишлар вазири парламентдаги ўринбосари Кентаро Саноура, Япония Ташқи ишлар вазирлигининг Марказий Осиё ва Кавказ ишлари бўйича махсус вакили Акиро Муто, Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) вице-президенти Каэ Янагисава, Япония-Ўзбекистон иқтисодий ҳамкорлик қўмитаси раиси Мамору Секиямо, Вакиллар Палатаси депутати Сеиичиро Мураками, Либерал-демократик партияси бош кенгаши раиси Тошиҳиро Никаиолар билан икки томонлама музокаралар ўтказди.
Музокаралар чоғида турли соҳаларда Ўзбекистон–Япония муносабатларини ривожлантиришнинг амалий масалалари юзасидан фикр алмашилди, баъзи халқаро ва минтақавий муаммолар муҳокама қилинди.
Япония парламентининг Ўзбекистон билан дўстлик лигаси аъзолари билан учрашувда парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлаш истиқболлари кўриб чиқилди.
Изоҳ (0)