Испания кубогининг ярим финал босқичидан ўрин олган «Вильярреал» ҳамда «Барселона» клублари ўртасидаги жавоб учрашуви худди дастлабки ўйиндаги каби, 1:3 ҳисоби қайд этилиб, бу сафар ҳам каталонияликларнинг ғалабаси билан якунланди, деб хабар бермоқда «Uff.uz».
Дастлаб, ўйиннинг 3-дақиқасидаёқ Неймар меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқишга муваффақ бўлди. Орадан 36-дақиқа ўтгач, дос Сантос жавоб голини киритди.
Иккинчи бўлимнинг 73-дақиқасига келиб, Луис Суарес Асенхо дарвозасини иккинчи марта ишғол этди. Ниҳоят, 88-дақиқада Неймар дублга муаллифлик қилиб, якуний 1:3 натижасини ўрнатди.
Демак, «Барса» жавоб ўйинида ҳам қийинчиликсиз «Вильярреал»ни енгиб, Испания кубогининг финалига йўл олди.
Испания кубоги. 1/2 финал. Жавоб учрашуви
Вильярреал – Барселона 1:3 (1:1, 0:2)
Голлар: 0:1 – 3 Неймар, 1:1 – 39 Дос Сантос, 1:2 – 73 Суарес, 1:3 – 88 Неймар.
Вильярреал – Асенхо, Коста, Марио Гаспар, Мусакко, Руис, Дос Сантос, Пина, Тригерос (Гомес, 75), Черышев (Кэмпбелл, 69), Уче (дос Сантос, 62), Ветто.
Барселона – тер Стеген, Монтойя, Бускетс (Мате, 42), Пике, Алба, Рафиня (Хави, 65), Маскерано (Ракитич, 76), Инеста, Неймар, Месси, Суарес.
Огоҳлантиришлар: Дос Сантос (36), Черишев (38), Пике (50), Кэмпбелл (82).
Четлатиш: Пина (65).
Изоҳ (0)