Сўнгги янгиликлар Асосий янгиликлар Энг кўп ўқилган
Ўзб
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng

Daryo.uz Daryo.uz

  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
Сўнгги янгиликлар
    • USD 12190.01
    • RUB 126.91
    • EUR 12987.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +23°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    Daryo logo white Daryo logo dark

    • Маҳаллий
      • Меҳридарё
      • Бошқалар
    • Марказий Осиё
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
      • Афгонистон
    • Дунё
    • Пул
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
      • Бизнес
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
    • Колумнистлар
    • Мультимедиа

    Daryo.uz Daryo.uz

    Спорт

    Вадим Абрамов: «Яхши от кейин чопади»

    04.03.2015, 20:50 4069

    Чемпионлар лигаси доирасида «Локомотив» ва «Фулад» жамоалари ўртасида кечган учрашув якунига етгач ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Вадим Абрамов иштирок этди, деб хабар беради «Uff.uz».

    Вадим Абрамов. Фото: uff.uz

    Вадим Абрамов. Фото: uff.uz

    «Ўйинни ҳамма кўрди. Мавсумдаги илк ўйин шундай кечади, аслида, – деб гап бошлади Вадим Абрамов. – Бир қатор футболчилар ҳаяжондан ўзини йўқотиб қўйди. Бунақаси учраб туради. Гол уриб олганимиздан сўнг хотиржамликка берилдик ва рақиб ўйинига мослашиб қолдик. Бу ‘Локомотив’ учун Чемпионлар лигасидаги илк очко ҳисобланади. Умид қиламанки, бу очко ягона бўлмайди».

    Савол: Абдуҳолиқовнинг ўйинидан қаноатландингизми?

    Жавоб: Футболда фақат гол уриш эмас, балки бошқа вазифаларни ҳам бажариши лозим. Темурхўжа жамоавий ўйинда катта фойда бера олди. Унинг ўрнига тушган Алишер Шоғуломов ўз олдига қўйилган вазифани унча тушунмаган кўринади.

    Савол: Жасур Ҳасанов 90 дақиқа ўйнай олмайдими?

    Жавоб: Ўйнай олади, албатта. Аммо биз тактик қарашлардан келиб чиқиб, уни иккинчи бўлимга олиб қўйган эдик. Агар биз ҳисобда олдинда бўлганимизда рақиб ҳужум қилишга мажбур бўларди ва қарши ҳужумларда Жасурдан фойдаланган бўлардик. Афсуски, бу режамиз амалга ошмади ва Ҳасанов дуранг бўлиб турган вақтда ўйинга қўшилди.

    Савол: Лутфулла Тўраев келгуси ўйинда иштирок этмаслиги муаммо туғдирмайдими?

    Жавоб: Мен унга танаффус вақтида эҳтиёт бўлишни тайинлаган эдим. Унинг ўрнини боса оладиган футболчилар таркибда бор.

    Савол: Сиз ўтган ўйинда бир дақиқа ҳам ўйнамаган дарвозабонни майдонга туширган эдингиз. Бу сафар эса Сардор Мирзаев ҳимояда, Абдуҳолиқов эса қанотда ўйнади. Нима учун янги Америка очмоқчи бўлмоқдасиз, ҳаммани ўз ўрнига қўйсангиз бўлмайдими?

    Жавоб: Мен ҳеч нарсани исботламоқчи эмасман. Ўтган ўйинда майдонга тушган дарвозабонга келсак, биз машғулотларда иштирок этган Каримовга ишонч билдирган эдик. Маъмур ўтган ўйин олдидан тўлиқ тайёр эмас эди, шу сабабли захирада қолди. Аброр эса ўртоқлик ўйинларида ўзини кўрсатган эди. Шу сабабли унга ишонч билдирдик. Мирзаевга келсак, у бугун ўнг қанот ҳимоясида ҳам ўйнади, аммо эътибор берган бўлсангиз, «Фулад» бир ҳужумчи билан ўйинни бошлаганди. Шу сабабли тўрт ҳимоячини ортда ушлаб туришни истамадик. Сардор аслида олдинда ўйнаши керак эди. Биз бугун уч ҳимоячи билан ўйнадик.

    Савол: Бугунги ва аввалги ўйинларда ғалабага эришилмагани боиси нимада? Бу борада сизнинг ҳам айбингиз борми?

    Жавоб: Бизда жуда яхши таркиб бор. Бу футболчилар икки ўйинда майдонга тушиб, қўлидан келган барча ишни бажарди. Менинг айбимга келсак, нима дейишга ҳам ҳайронман. Футболда кимдир ғалаба қозонади, кимдир эса мағлуб бўлади. Биз қўлимиздан келган ишни қилмоқдамиз. Футболда кўтарилишлар ва пасайишлар бўлиб туради. Айтайлик Мадриднинг «Реал» клуби ҳам мавсумни ёмон бошлаган эди. Энди бўлса бу жамоа Испания чемпионатида пешқадам. Демак Анчелотти ҳам айбдор эканми? Яхши от кейин чопади. Биз ҳам яхши натижага эришамиз, деб ўйлайман.

    Савол: Сиз ҳақингизда матбуотда кўп гап-сўзлар ёритилмоқда. Бу ҳолат жамоага ортиқча босим юкламайдими?

    Жавоб: Йўқ, ҳеч қандай босимни ҳис қилганимиз йўқ. Мен имкон қадар газеталарни ўқимасликка ҳаракат қиламан. Биз ўз ишимизни қилмоқдамиз, мухлисларни стадионга йиғиш ҳаракатидамиз. Менинг ишим қай даражада ёмонлиги мана шу мухлислар замирида кўринади.

    Савол: Суперкубок ҳақида нима дея оласиз?

    Жавоб: Мавсум бошида бундай масъулиятли ўйинлар бўлмоқда. Бундай ҳолатда футболчилар бироз асабийлашиши мумкин. Мен имкон қадар уларни хотиржам қилишни истамоқдаман. Суперкубок яхши мусобақа ва биз уни ютишни жуда истаймиз. «Пахтакор» яхши жамоа ва бу жамоани мағлуб этиш учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз.

    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жиззах, Тошкент ва Навоий вилоятларида пул эвазига “права” олиб беришни ваъда қилган шахслар қўлга олинди 

    Бугун, 17:27

    “Янги Ўзбекистон” боғи кузнинг ёрқин мусиқий воқеаси – Coke Studio Fest’нинг 60 минг нафар меҳмонини қабул қилди

    Бугун, 16:30
    Reklama

    “Олтин васвасаси”: Нима учун Марказий Осиё давлатлари олтинга пул тикмоқда?

    Бугун, 17:14

    “Аватар”, “Кинг Конг” ва кино тарихидаги энг қиммат махсус эффектлардан фойдаланилган бошқа фильмлар

    Бугун, 16:58

    Ереванда намойишлар: Арманистон собиқ президентининг ўғли ҳибсга олинди (видео)

    Бугун, 16:39

    Сўровнома: ўзбекистонликлар кўпроқ қайси касалликдан хавфсираши маълум қилинди

    Бугун, 16:31

    Ўзбекистонда илк маротаба ўтказилаётган X-factor халқаро шоусининг тақдимоти бўлиб ўтди

    Бугун, 15:00
    Reklama

    Бухорода қарздор фуқаро МИБ ходимини уриб, машинасига ўт қўйди

    Бугун, 16:18

    Ўзбекистонда доллар расмий курси 12 200 сўмдан ошди

    Бугун, 16:08

    Қримда Россия Қора денгиз флоти қароргоҳига ракета келиб тушди (видео)

    Бугун, 15:58

    Қовоқ нимаси билан фойдали? Уни рационга киритиш учун 10 та сабаб 

    Бугун, 15:42

    “Док-1 Макс” иши: 33 минг доллар олди-бердисида воситачилик қилгани айтилган айбланувчига қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланди

    Бугун, 15:24

    Тавсия этамиз

    “Док-1 Макс” иши: 33 минг доллар олди-бердисида воситачилик қилгани айтилган айбланувчига қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланди

    15:00 / 22.09.2023

    Намангандаги болаларнинг оммавий заҳарланиши Соғлиқни сақлаш вазири назоратида экани маълум қилинди

    07:00 / 22.09.2023

    “Беш-олти фуқаро ўтирибди. Орқа эшикдан чиқиб кетинг хўжайин, деб сизни халқдан узиб қўядиганлар ҳам бўлади” — Зоир Мирзаев раҳбар инқирози ҳақида

    23:00 / 21.09.2023

    Яҳудийларнинг покланиш маросими, намойишга чиққан ўқитувчилар, қирол билан кечки овқат — 21 сентябрь суратлари

    22:00 / 21.09.2023

    МОЛИЯ

    Пул

    “Олтин васвасаси”: Нима учун Марказий Осиё давлатлари олтинга пул тикмоқда?

    17:00 / 22.09.2023

    Олтинга инвестиция киритиш ишончлими?

    20:00 / 21.09.2023

    Ўзбекистон уран қазиб олиш бўйича дунёда 5-ўринда. Асосий кўрсаткичлар

    16:00 / 15.09.2023

    Меҳнат дафтарчаси йўқолса, қандай қилиб пенсияга чиқиш мумкинлиги тушунтирилди

    14:00 / 09.09.2023

    Кўп ўқилганлар

    iPhone 15 Prо Мах расмий сотувдан бир кун олдин “Малика” бозорида сотилмоқда. Унинг нархи қанча?

    21:00 / 21.09.2023

    Чет элда туғилган бўлса-да, ўз ватанида машҳур бўлган турк актёрлари (фото)

    09:00 / 21.09.2023

    Амударё суви бўйича қўшнилар билан ҳеч қандай келишув йўқ — “Толибон”

    21:00 / 21.09.2023

    Тошкентда 7 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркакка жазо тайинланди

    12:00 / 21.09.2023

    “Беш-олти фуқаро ўтирибди. Орқа эшикдан чиқиб кетинг хўжайин, деб сизни халқдан узиб қўядиганлар ҳам бўлади” — Зоир Мирзаев раҳбар инқирози ҳақида 

    23:00 / 21.09.2023
    About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2023

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    Нимани қидирамиз?