Ҳиндистон шарқидаги Бихар штатида жойлашган қишлоқлардан бирининг аҳолисига ёввойи фил ҳужум қилиши оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
Ҳодиса Бихар штати пойтахти Патна шаҳридан 130 километр узоқликда жойлашган қишлоқ туманида содир бўлган. Икки киши воқеа жойида ҳалок бўлган, уч киши жароҳат олган. Жароҳати оғир бўлган икки киши шифохонада вафот этган.
Қишлоқлар аҳолисини даҳшатга солаётган фил ҳозирча тутилмаган. Уни қўшни Музаффарпур туманига чегарадош қишлоқлар яқинида кўришган. Филни қидириш учун қўшимча кучлар ажратилган.
Изоҳ (0)