Украина президенти Пётр Порошенко 27 февраль куни Москва марказида ўлдириб кетилган россиялик сиёсатчи Борис Немцовни Озодлик ордени билан тақдирлаш тўғрисидаги фармонни имзолади, деб хабар бермоқда Meduza.
Порошенконинг сўзларига кўра, Немцов ҳам Украинанинг, ҳам Россиянинг эркинлиги учун курашган, чунки озод Украинасиз озод Россия бўлмаслигини тушунган.
«Бизнинг ва сизнинг озодлигимиз учун – ушбу тарихий шиор Борис Немцовнинг ҳаётий шиорига айланган эди. Шунинг учун ҳам мен уни Озодлик ордени билан тақдирлашга қарор қилдим», − деди Порошенко.
Изоҳ (0)