Google компанияси вакиллари Барселонада бўлиб ўтаётган Mobile World Congress’да яқин ойлар ичида ўзининг мобил хизматини ишга тушириши мумкинлиги ҳақидаги хабарларни тасдиқлади, деб хабар бермоқда The Verge.
Компания вакилларининг сўзларига кўра, ушбу хизмат анъанавий мобил тармоқлардан фарқ қилиб, инновация бўлади. Масалан, алоқада узилиш бўлса, автоматик равишда қайта улаш хизмати ушбу лойиҳа ғояларидан бўлиши мумкин.«Менимча, биз қурилмалар, дастурлар ва алоқани биргаликда ўйлаш босқичида турибмиз. Биз алоқа ишлашидаги тўсиқларни йўқотишни истаймиз», − деди Google вакили Сундар Пичаи. Янги тармоқ мобил маълумот ва Wi-Fi ўртасидаги бошқача тармоқ тури бўлиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)