Cobo.uz сайти мактаб ўқувчилари учун электрон дарсликларни тақдим этмоқда ва улар асосида танловлар ўтказмоқда. Cobo’нинг аввалги танловида Ўзбекистоннинг барча вилоятларидан 152 нафар мактаб ўқувчиси қатнашган эди. Улардан 36 нафари соврин ютиб олган, жумладан 10 нафари LG f70 смартфонлари эгасига айланган.
Cobo.uz ўтказаётган танловларда иштирокчилар тест саволларига жавоб беришлари керак. Тестлар шундай тузилганки, ўртача тайёргарлик даражасига эга исталган ўқувчи совриндор бўлиши мумкин. Муваффақиятнинг асосий омили ўқув материалларини диққат билан ўрганиб чиқишдадир. Айнан шунинг учун Ангор, Конимех, Янги Нишон ва Деҳқонободнинг қишлоқ мактаблари вакиллари аввалги танловларда Тошкентнинг энг яхши мактаблари ўқувчилари билан муваффақиятли баҳс олиб борди.
2015 йилнинг 9 мартидан 5—9-синфлар ўқувчилари учун янги танловлар старт олади. Cobo.uz барча истовчиларни танловга чорлаб қолади. Бош соврин тариқасида 10 та Lenovo B50-30 ноутбуки ўз эгаларини топади.
Cobo — болаларга паст нархда мустақил тарзда қўшимча таълим олишнинг яхши имкониятидир. Бунда тестлар билан мустаҳкамланган битта дарс учун 200 сўм сарфланади, бу бир ўқувчи учун ойига ўртача 3000-5000 сўмни ташкил қилади.
Cobo.uz сайтидаги контент ўзбек ва рус тилларида. Контент маҳаллий муаллифлар томонидан тайёрланган. 2015 йил март ойидан бошлаб туман халқ таълими бўлимлари кўмаги билан Cobo.uz учун янги ўқув материалларини тайёрлашга Тошкент шаҳрининг Юнусобод ва Миробод туманлари ўқитувчилари ҳам қўшилди.
Изоҳ (0)