Россия президенти Владимир Путин ўзининг маошини 10 фоизга қисқартирмоқчи. Бу ҳақда Кремл матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди, деб хабар бермоқда «Газета.ru».
Бу федерал бюджет харажатларини такомиллаштириш доирасида амалга оширилиши мумкин. Песковнинг таъкидлашича, бу қарорни Россия президенти шахсан ўзи қабул қилган.
Аввалроқ, Владимир Путин Кремл маъмурияти ходимлари маоши 10 фоизга қисқартирилишини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)