Вадим Абрамов: «Тошкентдаги ўйинда ‘Ал-Ҳилолъни ютамиз»
«Ал-Ҳилол» ва «Локомотив» жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин ўтказилган матбуот анжуманида Вадим Абрамов ўз фикрлари билан ўртоқлашди, деб хабар беради «Stadion.uz».
«Ўйин биз учун қийин бўлди. Биз кучли жамоага қарши ўйнадик. Ҳисобни қисқартирганимиздан кейин ижобий натижага эришиш учун катта куч билан олдинга ташландик. Аммо ‘Ал-Ҳилол’ бунга имкон бермади ва ўзи учинчи голни урди. Шундан кейин ўйин якунига етди.
Ўйин видеоёзувини ўрганиб чиқамиз. Бу бизнинг мавсумдаги илк расмий ўйинимиз эди. ‘Ал-Ҳилолъга қарши бўладиган жавоб ўйинида ҳаммаси жойида бўлади. Биз ғалабага эришамиз», – деди Вадим Абрамов.
Изоҳ
Кириш
Асосий янгиликлар