Хоразм вилояти Хонқа тумани Сарапоён қишлоғида маданият ва аҳоли дам олиш маркази фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Президент раҳнамолигида аҳоли яшаш шароитларини янада яхшилаш, турмуш фаровонлигини юксалтириш, мазмунли дам олишини ташкил этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.
Мазкур замонавий марказда турли кўргазмалар, танловлар, халқ ижодиёти ва томоша санъати фестиваллари ўтказиш учун барча шароит яратилган. Энг муҳими, марказ ишга тушиши билан 15 кишининг бандлиги таъминланди.
Қишлоқ кўркига-кўрк қўшган марказ биносида компьютер саводхонлиги, тўқувчилик, тикиш-бичиш, мусиқа ва спорт тўгараклари ташкил этилади.
Изоҳ (0)