Европа Чемпионлар лигасининг 1/8 финал босқичидан ўрин олган «Базель» ҳамда «Порту» клублари ўртасидаги дастлабки учрашув ўз ниҳоясига етди. Унда ғолиб жамоа номи аниқланмади, деб хабар бермоқда «Uff.uz».
Дастлаб, ўйиннинг 11-дақиқасида Гонсалес Фрайнинг ажойиб узатмасини қабул қилиб олиб, бирданига рақибнинг икки ҳимоячисини алдаб ўтиб, тўпни Фрейтас қўрқлаётган дарвоза тўрига жойлади – 1:0.
Иккинчи бўлимнинг 79-дақиқасига келиб, «Порту» пенальтидан мувозанатни тиклашга муваффақ бўлди. «Базель» ҳимоячиси ўз жарима майдонида қўли билан ўйнагани сабабли ҳакам иккиланмасдан 11 метрлик нуқтани кўрсатди ва Данило бундай имкониятни қўлдан бой бермади. Учрашув охирига қадар дуранг натижа сақланиб қолди.
Демак, мазкур натижа иккала жамоада ҳам кейинги босқичга чиқиш имкониятини қолдирмоқда. Барчаси жавоб учрашувида ҳал бўлади.
ЕЧЛ. 1/8 финал
«Базель» (Швейцария) – «Порту» (Португалия): 1:1 (1:0, 0:1)
Голлар: 1:0 – 11 Гонсалес, 1:1 – 79, пенальти Данило.
«Базел»: Вацлик, Жака, Сухи, Самуэль, Сафари, Эль-Ненни, Фрай, Гонсалес (Калла, 25), Зуффи, Гаши (Хамуди, 83), Штреллер (Эмболо, 63).
«Порту»: Фрейтас, Данило, Перейра Роке, Маркано, Алекс Сандро, Эррера, Каземиро, Торрес (Невеш, 68), Тельо (Кинтеро, 81), Мартинес, Браими (Куарежма, 61).
Огоҳлантиришлар: Фрай (21), Каземиро (29), Эль-Ненни (36), Торрес (36), Самуэл (46), Алекс Сандро (51), Гаши (57), Сухи (62), Данило (86).
Изоҳ (0)