Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қозоғистон шимолидаги Қўстанай вилоятида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида тўрт киши ҳалок бўлди ва уч киши жароҳат олди, деб хабар бермоқда «Newskaz.ru».

Фото: кстнеwс.кз

Фото: кстнеwс.кз

Қўстанай вилояти Фавқулодда вазиятлар департаменти хабарига кўра, авария Қўстанай − Карабутак трассасининг 146-километрида содир бўлган. «Hyundai Solaris автомобилини рулида бўлган Ўзбекистон фуқароси бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишга ўтиб кетган ва Daimler-Benz автомобили билан тўқнашган», − дейилади хабарда.

Тўқнашув оқибатида Hyundai Solaris салонида бўлган уч нафар Ўзбекистон фуқароси ва 1 нафар Қозоғистон фуқароси воқеа жойида ҳалок бўлган. Яна бир ўзбекистонлик оғир аҳволда шифохонага ётқизилган. Шунингдек, Daimler-Benz ҳайдовчиси ва йўловчиси ҳам жароҳат олган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Хитойда “Том ва Жерри”дан илҳомланган 4 яшар бола 26-қаватдан сакради
Спорт
Norway Chess—2023. Нодирбек Абдусатторов блиц йўналишида ғолибликни қўлга киритди. 30 май куни классик йўналиш баҳслари старт олади
Шоу-бизнес
Америкалик хонанда ва актриса Селена Гомеснинг Лос-Анжелесдаги 2 млн долларлик ҳашаматли уйига саёҳат (фото)