Ўзбекистон вакиллари Умра ибодатини адо этишлари мақсадида ташкил этилган баҳорги «Умра−2015» мавсум қизғин давом этмоқда, деб хабар берди Дин ишлари бўйича қўмита расмий сайти.
Зиёратчиларимиз Мадинаи мунаввара ҳамда Маккаи мукаррамада зиёратларини бажаришга муяссар бўмоқдалар. Бугунги кунга келиб баҳор мавсуми учун жўнатилиши режалаштирилган зиёратчиларимиздан 880 нафари соғ-саломат улуғ қадамжоларда юртимиз равнақи ҳамда бутун жаҳонда тинчлик учун қўлларини дуога кўтариб тилакларини сўрамоқдалар.
Мадинада зиёратчиларимиз Муҳаммад а.с. масжидларини, Уҳуд тоғи, Қиблатайн ҳамда Қубо масжидлари каби диний-тарихий масканларга қадамларини босмоқдалар.
Мадина ва Макка меҳмонхоналарида юртдошларимиз учун барча шароитлар яратилган бўлиб, ошпазларимиз томонидан тайёрланаётган уч маҳал иссиқ овқат билан таъминланмоқдалар, шунингдек, улар учун доимий равишда иссиқ чой ичиш имкони ҳам яратилган.
Булардан ташқари зиёратчиларимизнинг саломатлигини кузатиб бориш мақсадида кечаю-кундуз тиббий кўрсатиш хизмат пункт (мини шифохона) фаолияти йўлга қўйилган.
Бугунги кунда зиёратчиларимиз орасида жиддий беморлар мавжуд эмас, барчалари кўтаринки кайфиятда ибодатларини адо этиб, дуолар қилмоқдалар.
Изоҳ (0)