14 февраль куни Жиззах вилояти ҳокимлиги биноси ёнида жойлашган Кенгашлар уйи биносида ёнғин содир бўлди, деб хабар бермоқда «Gazeta.uz».
Ёнғинга электр энергиясини кундузги вақтинчалик ўчириш пайтида ўчирилмай қолган электр иситиш қурилмасидаги қисқа туташув сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.
Ёнғин эрталабки соат 4:00 дан кейин содир бўлган, у соат 6:00 гача ўчирилган. Бинога моддий зарар етган, жабрланувчилар йўқ.
Қайд этилишича, Кенгашлар уйи биносида қатор вилоят бошқармалари, корхона ва ташкилотлар жойлашган.
Изоҳ (0)