Канада ҳукумати Украинага навбатдаги молиявий ёрдамни тайёрламоқда, шунингдек мамлакат қуролли кучларига айирмачилар жойлашувини аниқлаш учун ўз ҳарбий сунъий йўлдошларидан олинган суратларни тақдим этади. Бу ҳақда Канада мудофаа вазири Жейсон Кенн маълум қилди, деб хабар бермоқда «Liga.net».
Унинг сўзларига кўра, Канада бош вазири Стивен Харпер Украина президенти Пётр Порошенкога молиявий ёрдамни ваъда қилган ва Кенн бу давом эттрилишига умид билдирган.
«Бундан ташқари, яқин орада Украинага сунъий йўлдошларимиз орқали туширилган суратларни жўнатамиз. Бу Порошенконинг ўтган йил сентябрида Оттавага ташрифи давомида сўраган энг катта илтимоси эди», − деди Кенн.
Изоҳ (0)