2015 йилнинг 11 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Хитой Халқ Республикасининг Фавқулодда ва мухтор элчиси Сун Лицзе билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлигининг расмий сайтида хабар берилди.
Суҳбат давомида халқаро майдондаги долзарб масалалар, жумладан, БМТ Хавфсизлик кенгашини ислоҳ қилиш юзасидан олиб борилаётган мунозаралар жараёни муҳокама қилинди.
Изоҳ (0)