Россиянинг Курган вилояти Ўзбекистондан мева ва сабзавот маҳсулотларини сотиб олишни режалаштирмоқда, деб хабар беради «Kun.uz» ZaUralOnline ахборотига таяниб.
Қайд этилишича, яқин вақт ичида Ўзбекистон делегацияси Курганга ташриф буюради. Ушбу ташриф чоғида Ўзбекистон мева-сабзавотларини, хусусан, карам маҳсулотини Курган вилоятига тўғридан-тўғри етказиб бериш бўйича битим имзоланиши кутилмоқда.
Манбада шартноманинг шартлари, қиймати ҳақида маълумот берилмаган.
Изоҳ (0)