Тайвань пойтахти Тайбей шаҳри ташқарисидаги дарёга қулаб тушган TransAsia Airways авиакомпаниясининг ATR-72 самолёти ҳалокати туфайли қурбон бўлганлар сони камида 23 кишини ташкил этмоқда, деб хабар берди «Интерфакс».
Бедарак йўқолган 20 кишини қидириш ишлари давом этмоқда. Қутқарувчилар улар самолёт ичида қолиб кетганини тахмин қилмоқда. Самолёт бортида жами 53 йўловчи ва 5 нафар экипаж аъзоси бўлган, ҳозирча 15 киши қутқарилган.
Маҳаллий вақт билан 16:00 да самолётнинг «қора қутиси» олиб чиқилган. Ҳалокат двигателдаги носозлик туфайли содир бўлгани тахмин қилинмоқда. Аввалроқ, самолёт қулаши акс этган видеоёзув интернетда тарқалган эди. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, кўприк билан тўқнашувдан кейин учувчи самолётни яна ҳавога кўтаришга ҳаракат қилган, бироқ бунинг имкони бўлмаган.
Изоҳ (0)