2015 йилнинг 4 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Ҳиндистон Республикасининг Фавқулодда ва мухтор элчиси Викрам Кумар Дораисвами билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий сайтида хабар берилди.
Суҳбат давомида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасидаги Ўзбекистон — Ҳиндистон алоқаларининг долзарб жиҳатлари муҳокама қилинди. Шунингдек, икки томон кун тартибининг бошқа масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Изоҳ (0)