2 февраль куни испан нашрларида 2013 йил бразилиялик футболчи Неймарнинг «Барселона» жамоасига келиши вақтида давлатдан 12 миллион евро миқдоридаги маблағ яширилиб, солиқлар тўланмагани учун собиқ президент Сандро Россел ва Неймарнинг агентига қарши айблов эълон қилингани маълум қилинган эди, деб хабар беради «Stadion.uz».
3 февраль куни Marca нашрида Испания прокуротураси учинчи ишни ҳам очиши мумкинлиги, жамоанинг амалдаги президенти Хосеп Бартомеу ҳам «Неймар иши»га алоқадорликда гумон қилинаётгани ҳақида хабар қилинди. Унинг бу иш вақтида 2,84 миллион евро миқдоридаги пулни ўзлаштиргани шубҳа остига олинмоқда.
Бу иш бўйича суд мажлиси 13 февраль куни бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)