Хитойлик аёл инсултдан кейин ҳушига келгач, ўз она тилини унутиб, фақатгина ўзи 30 йилдан бери ишлатмаган инглиз тилида гапирмоқда, деб хабар берди «Российская газета».
94 ёшли Лю Жею икки ҳафта давомида комада бўлган. Шифокорлар унинг яшаб кетишига кафолат йўқлигини маълум қилган. Таажжубки, аёл ўзига келиб, инглиз тилида «Мен қаердаман?», «Нима бўляпти?» деб сўраган.
Жеюнинг олиасининг сўзларига кўра, у ўз она тилини унутган, фақатгина инглиз тилида гапирмоқда. Аёл 30 йил олдинги давргача инглиз тили ўқитувчиси бўлган, сўнгги йилларда эса ўзи яшаган Хитой жанубидаги Хунан провинциясида фақат хитой тилида гапирган. Шифокорлар унинг хитой тилида сўзлашиш қобилияти тикланишига умид қилмоқда. Улар беморнинг миясидаги хитой тилида гапириш қобилияти шикастланганини тахмин қилган.
Изоҳ (0)