Тошкентнинг «Бунёдкор» жамоаси 2 февраль куни Анталия йиғини доирасида иккита назорат учрашуви ўтказди, деб хабар беради «Uff.uz».
Даставвал Латвиянинг «Даугава» клуби билан куч синалди. Сергей Лушан ушбу баҳсга ёшроқ таркибни майдонга туширди. Лекин баҳс Латвиянинг етакчи клуби фойдасига ҳал бўлди — 2:0.
«Бунёдкор» — «Даугава» баҳси якунланиши биланоқ худди шу майдонда иккинчи учрашув бошланди. Унда «Бунёдкор» Луганскнинг «Заря» жамоаси билан куч синашди.
Украина чемпионатининг биринчи даврасидан сўнг 5-поғонани банд этиб турган жамоага қарши баҳс жуда қизиқарли ўтди. Айтиш мумкинки, ушбу баҳс ҳар иккала томон учун фойдали бўлди. «Бунёдкор» — «Заря» қарама-қаршилигида кучлар тенг келди — 1:1. «Қалдирғочлар»нинг голига Сардор Рашидов муаллифлик қилди.
Изоҳ (0)