Самарқанд шаҳар хотин-қизлар қўмитаси қошида «Аёллар маслаҳат маркази» фаолият бошлади, деб хабар беради Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги.
Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати М. Ғафурова, Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси, сенатор Н. Раббимова ва бошқалар Президент раҳнамолигида хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий муҳофаза қилиш, уларнинг ижтимоий мавқеини юксалтиришга изчил эътибор қаратилаётганини таъкидлади.
Марказда туман ва шаҳар хотин-қизлар қўмиталари раислари, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди вилоят бўлими, соғлиқни сақлаш ва адлия бошқармалари масъул ходимлари иштирокида семинар ўтказилиб, шу каби муассасаларни бошқа ҳудудларда ҳам ташкил этиш борасидаги ишларни кучайтириш зарурлиги таъкидланди.
Изоҳ (0)