Қишлоқлар кўркига кўрк қўшаётган намунали уй-жойлардан ўтган йили Навоий вилоятидаги 17 та массивда 677 та қурилиб, фойдаланишга топширилди, деб хабар беради «Дўстлик байроғи» газетаси.
Жорий йилда замонавий қулайликларга эга бундай уйлардан 745 та барпо этиш кутилмоқда. Қурилиш ишлари 22 та массивда кенг кўламда олиб борилади.
«Қишлоқ қурилиш инвест» инжиниринг компанияси МЧЖ вилоят филиалининг маълумотига кўра, 3 хонали бундай уйлар 166 миллион, 4 хонали намунали уй-жойлар эса 172—173 миллион сўм атрофидаги маблағ эвазига бунёд этилади.
Изоҳ (0)