«Барселона» клуби ҳимоячиси Жереми Матье Луис Энрике ва Лионель Месси ўртасидаги зиддиятни оммага маълум қилгани учун жамоадошларидан узр сўради, деб хабар беради «Uff.uz».
Эслатиб, ўтамиз Луис Энрике ҳужумчи Лионель Мессини «Реал Сосьедад»га қарши ўйинда асосий таркибда майдонга туширмаганидан кейин аргентиналик футболчи билан мураббий ўртасида келишмовчилик пайдо бўлганди. Матье бўлса бу ҳақида оммавий ахборот воситаларига берган интервьюсида батафсил сўзлаб берганди.
Аммо шундан кейин жамоа сардори Хави, кейинроқ эса Луис Энрикенинг ўзи Матье билан бу борада суҳбат қурган. Унга қилган иши «Барселона»нинг ички ахлоқ қоидаларига тўғри келмаслигини тушунтирилган.
Айни пайтда «Барселона» футболчилари ва мураббий ўртасида ҳеч қандай зиддият йўқлиги маълум қилинмоқда.
Изоҳ (0)