YouGov халқаро тадқиқот компанияси томонидан 2 февраль, душанба куни эълон қилинган дунёнинг энг ҳурмат қилинувчи кишилари рўйхатида Билл Гейтс биринчи ўринни эгаллади.
Microsoft компанияси раиси сифатида нафақага чиққанидан сўнг, Билл Гейтс ўз бойлигидан ва асосан хотини Мелинда Гейтс билан ташкил этган жамғарма фондидан таълим имкониятларини ёйиш ва қашшоқлик муаммоларини бартараф этиш мақсадида дунё бўйлаб миллиардлаб доллар хайрия қилди. Сўровлар натижасида маълум бўлганидек, айнан Билл Гейтс дунёдаги энг ҳурмат қилинувчи инсон эканлиги аниқланди.
Рейтингда АҚШ президенти иккинчи ўринни эгаллади. Энг кўп аҳолига эга давлат президенти — Си Цзиньпин Хитойдаги катта сонли тарафдорлари ҳисобига учинчи ўринни забт этди. Тўртинчи ўрин эса машҳур актёр Жеки Чанга насиб қилди. У ушбу кўрсаткичи билан бешинчи ўринни эгаллаб турган Ҳиндистон бош вазири Нарендра Модини ортда қолдирди. Кейинги бешталикда Рим Папаси Франциск, Далай Лама, Alibaba корпорацияси асосчиси Жек Ма, физик Стивен Хокинг ва футбол ўйинчиси Дэвид Бекхэм ўрин олган.
Россия Федерацияси президенти Владимир Путин 11-ўринни, машҳур футбол ўйинчиси Криштиану Роналду эса 15-ўринни эгаллади.
Изоҳ (0)