Альпинист Уилл Гадд музлаб қолган оқим бўйлаб Ниагара шаршарасига кўтарилишга муваффақ бўлди, деб хабар бермоқда Meduza. Ред Булл сайтининг маълумотига кўра, у ушбу шаршарадан оқимга қарши ўтган тарихдаги биринчи инсон бўлди.
Юқорига кўтарилиш учун альпинист муз қояларга чиқишга мослаштирилган махсус воситалардан фойдаланган. Бироқ у атроф-муҳитга зарар етказмаслик учун муз ёрувчи ускуналардан фойдаланишдан бош тортган.
Гадднинг йўналишининг узунлиги жами 44 метрни ташкил этди. У шаршара тепасига 3 марта чиққан, ҳар бир кўтарилишга бир соатдан сарфлаган.
Изоҳ (0)