2012 йилги президентлик сайловларида АҚШнинг ҳозирги президенти Барак Обамага Республикачилар партияси номидан рақиблик қилган Митт Ромни навбатдаги сайловларда иштирок этмаслигини маълум қилди, деб хабар бермоқда «Сегодня.ua».
«Узоқ ўйланишлардан кейинРеспубликачилар партиясидан президентликка номзод бўлиш учун бошқаларга имкон бериш яхшироқ бўлади, деган қарорга келдим», − деди Ромни.
Аввалроқ Ромни президентлик сайловида яна қатнашиши хабар берилган эди. Бу амалга ошса, унинг президент бўлиш учун учинчи уриниши бўлар эди. 2008 йилги сайловларда Республикачилар партиясидан номзод бўлиш учун баҳсда сенатор Жон МакКейнга ютқазган бўлса, 2012 йилги сайловларнинг иккинчи босқичида 47,2 фоиз овоз тўплаб, Обамага мағлуб бўлган.