Саудия Арабистони янги қироли Салмон ибн Абдул Азиз мамлакат раҳбариятида муҳим ўзгаришларни амалга оширди, деб хабар беради «Interfax.ru».
Қирол фармони билан шаҳзода Холид ибн Бандар ибн Абдул Азиз Саудия Арабистони разведка хизмати бошлиғи лавозимидан озод этилди. Бундан ташқари, шаҳзода Бандар ибн Султон Саудия Арабистони Миллий хавфсизлик кенгаши бош котиби лавозимидан озод этилди.
Саудия Арабистони собиқ қиролининг икки ўғли ҳам лавозимларидан озод этилди – шаҳзода Машаал Макка вилояти губернаторлигидан, шаҳзода Туркий эса мамлакат пойтахти Ар-Риёд шаҳри ҳокими лавозимидан четлаштирилди. Абдулла ибн Абдул Азизнинг яна бир ўғли – шаҳзода Митеб Миллий гвардия вазири лавозимидан озод этилди.
Эслатиб ўтамиз, Салмон ибн Абдул Азиз бир ҳафта олдин, 23 январда, аввалги қирол Абдулла ибн Абдул Азиз вафотидан сўнг тахтга ўтирди.
Изоҳ (0)