Россиялик қўшиқчи Машани Владимир Путин ҳақидаги «Менинг Путиним (Россия−Украина» деб номланган янги клипини тақдим этди, деб хабар бермоқда «Корреспондент.net».
Клипда қиз икки хил кўринишда чиқиб, Россия ва Украинани тасвирлайди. «Россия-қиз» далада эркин сайр қилиб, Путин ҳақида қувонч билан куйлайди. «Украина-қиз» эса ертўлани эслатувчи жойда ёрдамга чақираётгандек қайғуда ўтиради.
Клип бир суткадан камроқ вақт ичида YouTube’да 700 минг мартадан кўп кўрилган. Хизмат фойдаланувчилари клип остига 6 мингдан ортиқ изоҳ қолдирган.
Изоҳ (0)