Колумбиялик машҳур қўшиқчи Шакира ҳамда «Барселона» футболчиси Херард Пике оиласида яна бир фарзанд туғилди. Бу ҳақда «Kun.uz» хабар қилмоқда.
Хабарда айтилишича, 29 январга ўтар кечаси туғилган иккинчи фарзанд ҳам ўғил бўлган. Бу чақалоқ она қорнидан кесарча кесиш йўли билан олинган. Айни пайтда Шакиранинг аҳволи яхшилиги айтилмоқда.Маълум қилинишича, туғруқдан олдин қўшиқчи Барселона шаҳридаги туғруқхонанинг бир қаватини тўлиқ ўзи учун банд қилган.
Бироз олдинроқ, Шакира ва Пике ўзларининг биринчи фарзанди икки ёшли Миланни дунёнинг етти тилини ўргатишни режалаштираётгани маълум қилинган эди. Улар иккинчи фарзандларига ҳозирча исм ҳам, касб ҳам танлашмаган.
Изоҳ (0)