Шу кунларда Мельбурн шаҳрида «Катта Дубулға» туркумига кирувчи йилнинг 4 та йирик турнирининг дастлабкиси — Австралия Очиқ чемпионати давом этмоқда. Ўсмирлар ўртасидаги мусобақада иштирок этаётган Ўзбекистон вакили Жўрабек Каримов ярим финалга чиққан эди, деб хабар бермоқда «Olamsport.com».
Жўрабек Каримов бугун, 30 январь куни финалга чиқиш учун мусобақанинг биринчи ракеткаси россиялик Роман Сафиулинга қарши кортга чиқди. У мазкур баҳсда уч сет натижасига кўра, имкониятни бой берди — 3:6, 7:6, 1:6.
Эслатиб ўтамиз, Жўрабек Каримов ярим финалга қадар италиялик Андреа Пелегринони 6:3, 6:3, кореялик Сун Ву Квонни 6:3, 6:1, голландиялик Тим Ван Рийтховенни 7:6, 6:2, грециялик Стефанос Циципасни 3:6, 6:4, 6:1 ҳисобида таслим этган эди.
Изоҳ (0)