Мўғулистоннинг Сонгинохаирхан вилоятида ёши 200 да деб тахмин қилинаётган эркак жасади лотос (йогадаги ўтириш) ҳолатида топилди, деб хабар бермоқда «Segodnya.ua».
Ҳайратланарлиси, жасад жуда яхши сақланган, унда бирорта чириш аломати аниқланмаган. Ҳозирда жасад Улан-Батордаги тиббий экспертиза институтига тадқиқот учун олиб келинган. Ҳозирданоқ эркак ўлмагани, балки чуқур медитация ҳолатига киргани ҳақида назария пайдо бўлган.
Шунингдек, бу бурятларнинг таниқли устози Хамбо-лама Даши-Доржо Итигелов эканлиги ҳақида ҳам тахмин қилинмоқда. Олимлар унинг тирик ёки ўлгани бўйича ҳалигача бир фикрга келмаган. Россиялик буддавийлар уни 1927 йилдан буён нирвана даражасида турибди, деб ҳисоблайди. Бурятиядаги Иволгин дацанида унга атаб махсус сарой қурилган.
Изоҳ (0)