Белоруссиянинг Орша шаҳрида турли ёш ва малака тоифасидаги шахматчилар ўртасидаги 9 та мусобақани бирлаштирган 13-шахмат турнири бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «12news.uz».
«Open» баҳсларида Ўзбекистон вакили Жавоҳир Синдоров муваффақиятли иштирок этиб, учинчи ўринни эгаллади. «Open турнирида учинчи ўринни эгаллаган тошкентлик 10 ёшли Жавоҳир Синдоровни эътибордан четдан қолдириб бўлмайди. Шоҳсупада у ўзидан анча катта совриндорлар орасида яққол ажралиб турди», − дейилади Белоруссия шахмат федерацияси расмий сайтида.
1-ўрин москвалик Глеб Апришкога насиб этган. Ундан кейинги ўриндаги уч киши 6,5 очкодан тўплаган. Қўшимча кўрсаткичларга кўра, витебслик Андрей Пушков иккинчи, Жавоҳир Синдоров эса учинчи ўринни эгаллаган.
Изоҳ (0)