Испаниянинг Ибица оролида бир аёл йигитининг турмуш қуриш ҳақидаги таклифидан сўнг қоядан юмалаб кетди. Воқеа Кала Тарида курортида 27 январь куни кечқурун содир бўлди. Бу ҳақда The Daily Mail хабар беради.
29 ёшли Болгария фуқароси Димитрина Димитрова дўсти официант бўлиб ишлайдиган оролга ташриф буюради. Йигит уни қуёш ботишини томоша қилиш мумкин бўлган қояда сайр қилишга таклиф этади ва у ерда аёлга турмуш қуришни таклиф қилади. Аёл қувончдан сакраб, мувозанатини йўқотади ва 20 метр баландликдан йиқилади.
Воқеа жойида шифокорлар ҳозир бўлганида, Димитрова ҳали тирик эди, аммо улар аёлни қутқара олмади. Бир неча дақиқа ўтгач, оғир жароҳат туфайли Димитрова ҳаётдан кўз юмди. Испания фуқаролик гвардияси ушбу воқеани бахтсиз ҳодиса деб баҳоламоқда.
Изоҳ (0)